View in Telegram
АЛЛОҲНИНГ ЙЎЛИ    Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалар билан бирга ўтирган эдилар. Уларнинг олдидан гавдали бир бақувват одам ўтиб қолди. Саҳобалардан бири деди: - Қани энди бу инсон шу гавдаси билан Аллоҳнинг йўлида бўлса эди!    Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: - Агар у кичкина болалари учун ҳаракат қилиб юрган бўлса Аллоҳнинг йўлидадир. Агар қариб қолган ота-онаси учун ҳаракат қилиб юрган бўлса  Аллоҳнинг йўлидадир. Агар риё ва фахр учун ҳаракат қилиб юрган бўлса шайтоннинг йўлидадир!   Ҳар-бир қилаётган ҳалол ишингизда ажрни ҳис қилинг. Бу Аллоҳнинг йўлидир.    Болаларни боқиш учун барвақт туриб ишга кетишингиз оддий иш эмас. Бу Аллоҳ йўлидаги кундалик жиҳоддир.    Болаларингизнинг луқмаси ва кийими учун уйда ишлашингиз оддий иш эмас. Бу Аллоҳ йўлидаги кундалик жиҳоддир.    Беморни кўргани боришингиз ижтимоий одат эмас. Бу кўнгил овлашдир. Бу эса ибодатдир.    Таъзияга боришингиз, мусибатзада инсонга таскин беришингиз оддий иш эмас. Бу иш қалбларни улфат қилиш ва маҳзун кўнгилни шод этишдир. Бу Аллоҳга олиб борадиган йўлдир.    Умрни тоатда, яхшиликда, ўзаро ёрдамлашишда ўтказиш оддий иш кўринсада, аслида  булар Аллоҳга олиб борадиган йўллардир. Бунда ажрни ҳис қилинг. Ана шунда булардан лаззат ҳис қиласиз! Аллох барча камчилик ва нуқсонлардан покдир! Барча хамдлар унга бўлсин! ❗️Яқинларга Ҳам Улашинг Фойдали каналга обуна бўлинг!    👇👇👇реакция қолдирамиз... @Kundagi_tavsiyalar | #ИБРАТ
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily