View in Telegram
Salkam sinchi
Дениз Инан
“Қўшни уйнинг онаси”
Сен икки терс бир ўнг хасратинг тўқиркансан бешинчи ип ила Юмшоққина какаоли торт пиширарди қўшни уйнинг онаси Оғринардим Ошхонангдаги кам кўстдан бехабар Тўлдириб ғазабга ғичирлатардим тишларим Билмас эдим она Қўшни уйнинг отасидалигин ҳамма гап Буни кўролмас эдим ўшанда Нуқул бошинг оғрир эди Бошинг нуқул оғрирди Худди шуни деб баъзида Сени яхши кўролмасдим Кичкинайдим она Билсайдим уйингда сув ҳақи тўланмаганин Жўмракдан тушмаётган сувга Исён қилмасдим Сен икки карра икки тўртлигин нон пулидан чиқарганингда Муаттар кирларин дорга осарди қўшни уйнинг онаси Қийналардим Қўлларингдан келаётган кир совун ҳидидан безовта Болача норозилик билан ўрардим тунларим Холбуки қўлларинг сочларим оралаб руҳим сийпалаб Умримни тарар экан титроқ бармоқларинг Билмасдим она Улғайиш аталмиш дев қоқмагунча эшигим Қўлларингнинг нақадар мукаррамлигин билмасдим Ҳали кичкина эдим она Йўқса Кун бўйи чирсиллаган сариқ чироқли Шаъм билан ямайдиган чўнг кўнглингни Эзганидай эзилмасдим Сен чўлтоқ супурги билан супураркан остонани Тоза ялтироқ сочларини ёйиб солланарди қўшни уйнинг онаси Оёғингда баланд пошнали исён Эндигина тушундим Қанчалар ярашмасди у пошналар Ёрилган товонларингга она Сочларингда оқ Хожи Шокир шампуни иси Юпқа рўмол билан яширардинг Ўлгач ҳар бир толаси илонга эврилади деб ўйлаганинг сочларингни Эндигина тушундим она Оқ оралаган ҳар сочингдаги ҳиссамни Бола эдим она Биттагина велосипедим бўлса дунёнинг қувончлари меники эди Отам уйга ширакайф келди ўша кеч Ҳаммаси саҳарлаб кўчага чиққанимда тугарди Билмасдим она Қўшни уйдан чиққан бир халта уст-бош Бизга жуда ярашганида Руҳингга азоб сизар экан Билмас эканман онагинам кўз ёшлари ила ҳар байрам арафасида Дўкон ойналарига термулар экан Сен мактаб дафтаримдаги йиртиқни акам билан ямаркан Телефонин кўтарарди қўшни уйнинг онаси Ўшанда нақадар оми ва қўрс туюлардинг менга Ёқ десалар ёқиб ташлайман ўша онда дунёни Буз, йиқ десалар На шу эски диван қолар На гулли пардалар Ҳозирги ақлим билан оҳ мендан сўрасалар эди Десам Ул беғубор кунларим Қаёққа кетдилар Мен ой адоғигача қандай етказаман дея Ҳисоб қилаётсам бир кун Ўғлим нафаси ичига сиғмай кирди ичкари Юмшоққина какаоли тўрт пиширибди қўшни уйнинг онаси Жуда кеч англаркан инсон она У Худди ўз онаси Худди ўз онаси
Туркчадан Раъно Ҳакимжонова ўгирмаси
@kumush_odina
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start