💬Фуқаро бир вақтнинг ўзида икки турдаги пенсияни олиши мумкинми?
🖥 “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннинг 4-моддасига кўра, давлат пенсияларининг турли хилларини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга уларнинг ўзлари танлаган битта пенсия тайинланади. 🔖 Яъни, агар фуқароларда икки ёки ундан ортиқ пенсияни олиш ҳуқуқи пайдо бўлганда, юқоридаги Қонун моддасига асосан, фуқаронинг танлови билан фақат битта турдаги пенсияни олиши мумкин.👉Telegram | Facebook | Instagram | Youtube