View in Telegram
ХИЖРИЙ ОЙЛАР Хижрий йил ҳисоби бўйича 12 ой мавжуддир. Бу ойларни ҳар биримиз билишимиз ва фарзандларимизга ўргатишимиз лозимдир. 1. Муҳаррам. 2. Сафар. 3. Робийъул-аввал. 4. Робийъус-соний. 5. Жумадул-увла. 6. Жумадул-охир. 7. Ражаб. 8. Шаъбон. 9. Рамазон. 10. Шаввол. 11. Зул-қаъда. 12. Зул-ҳижжа. Ражаб ойи ҳақида . "Ражаб” сўзи қандай маънони англатади?    Араб тилидаги “ражаб” сўзи ўзбекчада “улуғлаш”, “ҳурматлаш” маъноларини ифода этади.  Ражаб ойи қандай ой? – Ражаб ойи – Аллоҳ таоло уруш қилишни ҳаром қилган (зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам, ражаб) ойлардан биридир.     Ражаб ойининг дуоси Пайғамбаримиз алайҳиссалом Ражаб ойи кирганида мазкур дуони қилар эдилар: “Аллоҳумма  барик лана фи ражабин  ва шаъбона ва баллиғна Рамазона “ “Эй Аллоҳ, бизлар учун Ражаб ва Шаъбон ойларини баракали қилгин ва бизни Рамазон ойига (омонликда) етказгин!”. Дуо Дуо қабул бўладиган 18 ўрин ва вақт    Қуръон ўқигандан сўнг.     Каъбани кўрганда.   Ёмғир ёғаётганда.   Душман билан рўбару келганда.    Зулм ва адолатсизликка учраганда.    Жамоат ва кўпчилик билан дуо қилганда.    Фарз намозидан кейин.    Саждада.   Аллоҳ таолонинг гўзал исмларини айтиб дуо қилганда.    Тонг вақтида.    Пайшанбадан жумага ўтар кечаси ва бутун жума куни давомида.   Ражаб ойининг биринчи кечасида. Шаъбон ойининг ўн бешинчи кечасида.    Ҳар икки ҳайитнинг биринчи кечасида.    Арафа кунида.    Рамазон ойи куну тунларида.   Қадр кечасида. Ифтор пайтида. @konspektor
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily