Сизга онангиздан кейин энг меҳрибон аёл — опа-синглингиздир. Шунингдек, отангиздан кейин энг мушфиқ эркак — ака-укангиздир. Ака-ука ва опа-сингилларнинг борлиги — абадий дўстларингизнинг борлигидир. Улар болаликдан бошланган илк дўстларингиздир. Улғайганингизда эса суянадиган қоя ҳам улардир. Ота-онангиздан сизга қоладиган энг улкан мерос ҳам улардир. Уларни ҳурмат қилиб қадрланг!
Эй Аллоҳ, опа-сингил ва ака-укаларимиз ҳамиша кўзимизни қувнатиб турсин! Улар бизнинг ва биз уларнинг маҳзунлик кўз ёшини кўрмайлик!
@konspektor