View in Telegram
JO'RABEK RAMAZON
“Сизни севиш керак, севиш ва севиш!..”
Эсимда лаҳзалик бахтиёр ҳаёт Ва бизни бахтиёр қилолмаган қиш. Барибир ўзимга пичирлайман бот: “Сизни кутиш керак, кутиш ва кутиш!..” Тутиб туролмадик бахт келган маҳал, Мумкинмиди уни бировга сўйлаш? Энди ўша бахтни топишдан аввал Сизни ўйлаш керак, ўйлаш ва ўйлаш… Инсон ўз тақдирин ўзи бошқарар… Бу ёлғон, ҳамманинг тақдири чалкаш. Мени-ку тугатиб бўлди бошқалар, Сизни асраш керак, асраш ва асраш… Балки бисотимда қолмаган нажот, Балки эришганим барчаси эриш. Барибир ўзимга пичирлайман бот: “Сизни севиш керак, севиш ва севиш!..”
Жўрабек Рамазон
@JorabekRamazon
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start