67-модда. Касаллик туфайли жавобгарликдан озод қилиш
Агар жиноят содир этган шахсда ҳукм чиқарилгунига қадар ўз ҳаракатларининг аҳамиятини англай олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган тарзда руҳий ҳолатнинг бузилиши юзага келган бўлса, у жавобгарликдан озод қилинади.
Бундай шахсга нисбатан суд томонидан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилиши мумкин.
Бундай шахс ушбу Кодекснинг
64-моддасида назарда тутилган муддатлар ўтмасдан тузалса, жавобгарликка тортилади. Бундай ҳолда жавобгарликка тортиш муддатлари суд томонидан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган кундан ҳисобланади.
@jinoyatkodeksi_uz