40-модда. Буйруқ ёки бошқа вазифани ижро этиш
Шахснинг буйруқ ёки бошқа фармойишни, шунингдек мансаб вазифаларини қонунан бажариши туфайли зарар етказилган бўлса, жиноят деб топилмайди
.Жиноийлиги олдиндан аён бўлган буйруқ ёки бошқа фармойишни бажариб, жиноят содир этган шахс, умумий асосларда жавобгарликка тортилади.
Ғайриқонуний равишда берилган буйруқ ёки фармойишни ёхуд мансаб вазифасини бажармаган ёки бузган шахс жавобгарликка тортилмайди. Шахснинг амалда содир этган қилмишида бошқа бир жиноят таркибининг барча аломатлари мавжуд бўлсагина, у жавобгарликка тортилади.
@jinoyatkodeksi_uz