View in Telegram
39-модда. Ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлаш вақтида зарар етказиш Ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ҳокимият органларига топшириш мақсадида ушлаш вақтида унга зарар етказиш, агар уни ушлаш учун зарур бўлган чораларнинг чегарасидан четга чиқилмаган бўлса, жиноят деб топилмайди. Ушлаш воситалари ва усулларига, қилмишнинг ҳамда уни содир этган шахснинг хавфлилик даражасига, шунингдек ушлаш шароитига бутунлай мос келмайдиган, ушлаш зарурати тақозо этмаган ҳолда ушланаётган шахсга қасддан зарар етказиш ушлаш чоралари чегарасидан четга чиқиш деб топилади. Ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахсни ушлаш вақтида унга етказилган зарарнинг қонунийлигини баҳолашда, қилмишни содир этган шахснинг ушланишдан қочиш мақсадида қилган ҳаракатлари, ушловчининг кучи ва имкониятлари, руҳий ҳолати ва ушлаш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳолатлар ҳисобга олинади. Махсус ваколатли шахслар билан бир қаторда жабрланувчи ва бошқа фуқаролар ҳам ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахсни ушлаш ҳуқуқига эгадирлар. @jinoyatkodeksi_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily