View in Telegram
297-модда. Атрофдагилар учун катта хавф манбаи бўлган қурол-яроғ, шунингдек модда ва буюмлар билан муомалада бўлиш қоидаларини бузиш Атрофдагилар учун катта хавф манбаи бўлган қурол-яроғ, шунингдек, ўқ-дори, портловчи, радиоактив ёки бошқа модда ва буюмлар билан муомалада бўлиш қоидаларини бузиш баданга ўртача оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, — икки йилгача хизмат бўйича чеклаш ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша қилмиш: а) икки ёки ундан ортиқ шахснинг баданига ўртача оғир шикаст етказилишига; б) оғир шикаст етказилишига; в) одам ўлишига сабаб бўлса, — беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша қилмиш: а) одамлар ўлимига; б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, — саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. @jinoyatkodeksi_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily