294-модда. Чегара хизматини ўташ қоидаларини бузиш
Чегарачилар наряди таркибида бўлган шахснинг чегара хизматини ўташ қоидаларини бузиши чегаранинг дахлсизлигига зарар етказиши мумкин бўлса, —
икки йилгача хизмат бўйича чеклаш ёки бир йилгача интизомий қисмга юбориш ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш:
а) қонунга хилоф равишда чегарадан ўтишга;
б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
@jinoyatkodeksi_uz