289-модда. Ҳалок бўлаётган ҳарбий кемани ташлаб кетиш
Ҳалок бўлаётган ҳарбий кемани ўз хизмат вазифаларини охиригача бажармаган командир томонидан, шунингдек, командирнинг тегишли фармойиши бўлмасдан кема командаси таркибидаги шахс томонидан ташлаб кетилиши —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш жанговар вазиятда содир этилган бўлса, —
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
@jinoyatkodeksi_uz