287-модда. Ҳарбий қисм ёки хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш
Муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчисининг ҳарбий қисм ёки хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетиши, шунингдек, ҳарбий қисмдан қисқа муддатга рухсат берилганда, бошқа хизматга тайинланганда ёки бошқа хизмат жойига ўтказилганда, хизмат сафаридан, отпускадан ёки даволаш муассасасидан узрли сабабларсиз бир кеча-кундуздан ортиқ, лекин ўн кеча-кундуздан кўп бўлмаган муддат давомида хизмат жойида ҳозир бўлмаслиги, шундай қилмишлар учун интизомий жазо чораси қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
бир йилгача интизомий қисмга юбориш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчиси, офицерлар таркибидан бўлган шахс ёки ҳарбий хизматни контракт (шартнома) бўйича ўтаётган ҳарбий хизматчининг қисм ёки хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетиши, шунингдек узрли сабабларсиз белгиланган муддатдан ўн кеча-кундуздан ортиқ, лекин бир ойдан кўп бўлмаган муддат давомида хизмат жойига етиб келмаслиги —
икки йилгача хизмат бўйича чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳарбий қисм ёки хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш, шунингдек, хизматга белгиланган муддатдан узрли сабабларсиз бир ойдан ортиқ вақт ичида етиб келмаслик ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган шахслар томонидан содир этилган бўлса, —
беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу моддада назарда тутилган қилмишлар жанговар вазиятда содир этилган бўлса, муддатидан қатъи назар, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
@jinoyatkodeksi_uz