View in Telegram
285-модда. Бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини бузиш Бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини бузиш, яъни мунтазам хўрлаш, азоб бериш, соғлиқнинг бузилишига сабаб бўлган баданга енгил шикаст етказиш ёки ўртача оғир шикаст етказиш, қонунга хилоф равишда озодликдан маҳрум қилиш — икки йилгача хизмат бўйича чеклаш ёхуд бир йилгача интизомий қисмга юбориш ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша қилмиш: а) бир гуруҳ шахслар томонидан; б) қурол ишлатиб содир этилган бўлса; в) баданга оғир шикаст етказилишга сабаб бўлса, — беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша қилмиш одам ўлишига сабаб бўлса, — ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша қилмиш: а) одамларнинг ўлимига; б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, — ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. @jinoyatkodeksi_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily