284-модда. Бўйсунувчининг ўз бошлиғини ёки бошлиқнинг ўзига бўйсунувчини ҳақорат қилиши
Бўйсунувчининг ўз бошлиғини, шунингдек, бошлиқнинг ўзига бўйсунувчини ҳақорат қилиши шундай ҳаракатлар учун интизомий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
икки йилгача хизмат бўйича чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
@jinoyatkodeksi_uz