283-модда. Баданга шикаст етказиш
Бошлиқни дўппослаш, унинг баданига енгил ёки ўртача оғир шикаст етказиш у ҳарбий хизмат юзасидан ўз вазифаларини бажарганлиги муносабати билан ёки бажараётган вақтда содир этилган бўлса, —
уч йилгача хизмат бўйича чеклаш ёки бир йилгача интизомий қисмга юбориш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Баданга оғир шикаст етказиш, шунингдек, ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар:
а) бир гуруҳ шахслар томонидан;
б) қурол ишлатиб содир этилган бўлса, —
уч йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар жанговар вазиятда содир этилган бўлса, —
етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
@jinoyatkodeksi_uz