281-модда. Бошлиққа қаршилик кўрсатиш ёки уни хизмат вазифаларини бузишга мажбур қилиш
Бошлиққа, шунингдек ҳарбий хизмат юзасидан ўзига юклатилган вазифаларни бажараётган бошқа шахсга қаршилик кўрсатиш ёки уни мазкур вазифаларни бузишга мажбур этиш —
икки йилгача хизмат бўйича чеклаш ёхуд бир йилгача интизомий қисмга юбориш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) бир гуруҳ шахслар томонидан;
б) қурол ишлатиб содир этилган бўлса;
в) оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар жанговар вазиятда содир этилган бўлса, —
беш йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
@jinoyatkodeksi_uz