280-модда. Буйруқни бажармаслик
Буйруқни эҳтиётсизлик орқасида бажармаслик кўп миқдорда зарар етказилиши ёки оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
икки йилгача хизмат юзасидан чеклаш ёки бир йилгача интизомий қисмга юбориш билан жазоланади.
Ўша қилмиш жанговар вазиятда содир этилган бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
@jinoyatkodeksi_uz