View in Telegram
268-модда. Транспортнинг хавфсиз ишлашини таъминлашга доир қоидаларни бузиш Йўловчи, пиёда, велосипед, от-улов транспортининг ҳайдовчиси ёки йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчилари томонидан, ушбу Кодекснинг 261-263, 265 ёки 266-моддаларида назарда тутилган шахслардан ташқари, ҳаракат хавфсизлиги қоидаларини ёки барча турдаги транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша ҳаракат одам ўлишига сабаб бўлса, — уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша ҳаракат: а) одамлар ўлимига; б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, — беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. @jinoyatkodeksi_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily