263 прим 1-модда. Ҳаво кемасидан фойдаланиш вақтида лазер нурини йўналтириш орқали халақит бериш
Ҳаво кемасидан фойдаланиш вақтида ҳаво кемасига лазер нурини йўналтириш орқали халақит бериш, шундай ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, шунингдек баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, —
уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракат одам ўлишига сабаб бўлса, —
уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракат:
а) одамлар ўлимига;
б) ҳалокатга;
в) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
@jinoyatkodeksi_uz