View in Telegram
256-модда. Тадқиқот фаолиятини амалга оширишда хавфсизлик қоидаларини бузиш Илмий тадқиқот ёки синов тажриба фаолиятини амалга ошириш вақтида хавфсизлик қоидаларини бузиш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. Ўша қилмиш: а) хавфсизлик қоидаларига риоя қилиниши учун масъул шахс томонидан содир этилган бўлса; б) кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, — икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша қилмиш: а) одам ўлишига; б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, — уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. @jinoyatkodeksi_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily