View in Telegram
255 прим 2-модда. Нефть қувурларини, газ қувурларини, нефть ва газ маҳсулотлари қувурларини яроқсиз ҳолатга келтириш Нефть қувурларини, газ қувурларини, нефть ва газ маҳсулотлари қувурларини, шунингдек технологик жиҳатдан улар билан боғлиқ бўлган объектларни, иншоотларни, алоқа, автоматика, сигнализация воситаларини қасддан бузиш, уларга шикаст етказиш ёки бошқа усул билан уларни фойдаланиш учун яроқсиз ҳолатга келтириш, агар ушбу ҳаракатлар уларнинг нормал ишлаши бузилишига олиб келса ёки олиб келиши мумкин бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша ҳаракатлар: а) такроран; б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб; в) магистраль қувурларга нисбатан содир этилган бўлса; г) кўп миқдорда зарар етказилишига; д) баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша ҳаракатлар: а) одам ўлишига; б) жуда кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, — беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша ҳаракатлар: а) одамлар ўлимига; б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, — саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. @jinoyatkodeksi_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily