249-модда. Ўқотар қурол ёки ўқ-дориларни бепарволик билан сақлаш
Ўқотар қурол ёки унга мўлжалланган ўқ-дориларни бепарволик билан сақлаш одам ўлишига ёхуд бошқа оғир оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
@jinoyatkodeksi_uz