240-модда. Жиноят процессини юритиш қатнашчиларининг ўз зиммасидаги вазифани бажаришдан бўйин товлаши
Терговга қадар текширув, суриштирув олиб бориш, дастлабки тергов вақтида ёки судда гувоҳ ёки жабрланувчининг кўрсатув беришни ёхуд экспертнинг хулоса беришни рад этиши ёки бу ишдан бўйин товлаши —
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари билан жазоланади.
Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг яқин қариндошлари гувоҳлик кўрсатуви беришни рад этганлиги ёки бундан бўйин товлаганлиги учун, шунингдек гувоҳ ўзига қарши кўрсатув беришни рад этганда жавобгарликка тортилмайдилар.
@jinoyatkodeksi_uz