View in Telegram
238-модда. Ёлғон гувоҳлик бериш Ёлғон гувоҳлик бериш, яъни суриштирув олиб бориш, дастлабки тергов чоғида ёки судда гувоҳнинг ёки жабрланувчининг била туриб ёлғон кўрсатув бериши ёхуд экспертнинг била туриб ёлғон хулоса бериши, худди шунингдек таржимоннинг бир тилдан иккинчи тилга била туриб нотўғри таржима қилиши — уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Суриштирув олиб бориш, дастлабки тергов ёхуд ишни судда кўриш чоғида ёлғон кўрсатувлар бериш учун гувоҳни ёки жабрланувчини ёки ёлғон хулоса бериш учун экспертни ёхуд нотўғри таржима қилиш учун таржимонни пора эвазига оғдириб олиш, худди шунингдек уларга ёки уларнинг яқин қариндошларига руҳий, психологик, жисмоний таъсир кўрсатиш ёки бошқача тарзда таъсир кўрсатиш орқали ёлғон кўрсатув беришга мажбур қилиш — уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар: а) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб; б) оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб содир этилган бўлса, — беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. @jinoyatkodeksi_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily