View in Telegram
228 прим 1-модда. Давлат проба тамғаларини тайёрлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш Ғаразгўйлик ёки бошқа шахсий манфаатларни кўзлаб давлат проба тамғасини қонунга хилоф равишда тайёрлаш, ўтказиш ёки ундан фойдаланиш, шунингдек уни қалбакилаштириш — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. Ўша ҳаракатлар: а) такроран; б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, — уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. @jinoyatkodeksi_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily