View in Telegram
187-модда Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрдаги 175-II-сон Қонунига асосан чиқарилди — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 23-модда 188-модда. Ноқонуний тадбиркорлик фаолияти Тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтмасдан жуда кўп миқдордаги назорат қилинмайдиган даромад олган ҳолда амалга ошириш,— уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у жиноят аниқланган кундан эътиборан ўттиз кунлик муддатда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаган, тадбиркорлик субъектининг рўйхатдан ўтказилишини таъминлаган ва зарур бўлган рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштирган бўлса, жавобгарликдан озод этилади. @jinoyatkodeksi_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily