View in Telegram
186 прим 3-модда. Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш, шунингдек таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, шунингдек дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша ҳаракатлар: а) кўп миқдорда; б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб; в) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; г) мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан содир этилган бўлса; д) баданга ўртача оғир ёхуд оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса; е) дори воситалари ёки тиббий буюмларнинг сифати ва давлат рўйхатидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни қалбакилаштириш йўли билан содир этилган бўлса, — беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша ҳаракатлар: а) жуда кўп миқдорда; б) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса; в) одам ўлишига сабаб бўлса, — саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша ҳаракатлар: а) одамлар ўлимига сабаб бўлса; б) бошқача оғир оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлса, — ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш, шундай ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин ёки кўп миқдорда содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ушбу модданинг биринчи — тўртинчи қисмлари таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситалари билан боғлиқ ҳаракатларни амалга оширишда қўлланилмайди. @jinoyatkodeksi_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily