View in Telegram
170-модда. Алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш Алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкдорга анча миқдорда зарар етказиш, башарти, бу қилмишда талон-торож қилишнинг аломатлари бўлмаса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. Ўша ҳаракат: а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; б) моддий жавобгар шахс томонидан; в) кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. @jinoyatkodeksi_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily