View in Telegram
157-модда. Давлатга хоинлик қилиш Давлатга хоинлик қилиш, яъни Ўзбекистон Республикасининг фуқароси томонидан жосуслик, чет эл давлатига, чет эл ташкилотига ёки уларнинг вакилларига давлат сирларини етказиш ёхуд Ўзбекистон Республикасига қарши душманлик фаолияти олиб боришда бошқача ёрдам кўрсатиш йўли билан Ўзбекистон Республикасининг суверенитетига, ҳудудий дахлсизлигига, хавфсизлигига, мудофаа салоҳиятига, иқтисодиётига зарар етказишга қаратилган қасддан содир этилган қилмиш — ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Чет эл давлати ёки ташкилоти томонидан Ўзбекистон Республикасига қарши қаратилган давлатга зарар етказувчи фаолиятни амалга оширишда ҳамкорлик қилиш учун жалб қилинган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси ўзининг бундай ҳамкорлиги тўғрисида ҳокимият органларига ихтиёрий равишда арз қилса, унинг фаолияти эса республика манфаатларига зарар етказмаган бўлса, жавобгарликдан озод қилинади. Башарти, Ўзбекистон Республикасининг фуқароси, ўз қилмиши тўғрисида ҳокимият органларига ихтиёрий равишда хабар қилиб, жиноятни очишга фаол ёрдам берган ва бунинг натижасида давлат учун келиб чиқиши мумкин бўлган оғир оқибатларнинг олди олинган бўлса, жазодан озод қилинади. @jinoyatkodeksi_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily