View in Telegram
13-модда. Қонуннинг вақт бўйича амал қилиши Қилмишнинг жиноийлиги ва жазога сазоворлиги ана шу қилмиш содир этилган вақтда амалда бўлган қонун билан белгиланади. Агар ушбу Кодекс моддасида ҳаракат ёки ҳаракатсизлик содир қилиш пайти жиноят тамомланган пайт деб ҳисобланган бўлса, ижтимоий хавфли қилмиш бажарилган пайт жиноят содир қилинган вақт деб топилади. Агарда ушбу Кодекс моддасида жиноий оқибат юз бериши билан жиноят тамом бўлган деб ҳисобланган бўлса, жиноий оқибат юз берган пайт жиноят содир этиш вақти деб топилади. Қилмишнинг жиноийлигини бекор қиладиган, жазони енгиллаштирадиган ёки шахснинг аҳволини бошқача тарзда яхшилайдиган қонун орқага қайтиш кучига эга, яъни ушбу қонун кучга киргунга қадар тегишли жиноий қилмиш содир этган шахсларга, шу жумладан жазони ўтаётган ёки ўтаб бўлган шахсларга нисбатан, агар улар ҳали судланган ҳисоблансалар, татбиқ этилади. Қилмишни жиноят деб ҳисоблайдиган, жазони кучайтирадиган ёки шахснинг ҳолатини бошқача тарзда ёмонлаштирадиган қонун орқага қайтиш кучига эга эмас. @jinoyatkodeksi_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily