12-модда. Кодекснинг Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида жиноят содир этган шахсларга нисбатан амал қилиши
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек Ўзбекистонда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар, башарти бошқа давлат ҳудудида содир этган жиноят учун ўша давлат судининг ҳукми билан жазоланган бўлмасалар, ушбу Кодекс бўйича жавобгарликка тортиладилар.
Ўзбекистон фуқароси чет эл давлати ҳудудида содир этган жинояти учун, агар халқаро шартномалар ёки битимларда бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, ушлаб берилиши мумкин эмас.
Чет эл фуқаролари, шунингдек Ўзбекистон ҳудудида доимий яшамайдиган фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида содир этган жиноятлари учун фақат халқаро шартномалар ёки битимларда назарда тутилган ҳоллардагина ушбу Кодекс бўйича жавобгарликка тортиладилар.
@jinoyatkodeksi_uz