View in Telegram
JK | O‘zbekiston Respublikasi
93-модда. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларининг турлари
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари жумласига қуйидагилар киради:
а) яшаш жойи бўйича руҳий-асаб касалликлари диспансерида (туман (шаҳар) психиатрининг хонасида) мажбурий амбулатория кузатувида бўлиш ва даволаниш; б) яшаш жойи бўйича умумий тартибли психиатрия муассасасининг умумий кузатиладиган бўлимида мажбурий даволаниш; в) умумий тартибли психиатрия муассасасининг махсус реабилитация бўлимида мажбурий даволаниш; г) кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасида мажбурий даволаниш; д) жазони ижро этиш муассасаларининг даволаш-профилактика ёрдами кўрсатиш бўлимларида ҳамда маҳкумларга мўлжалланган ихтисослашган шифохонада мажбурий амбулатория кузатувида бўлиш ва даволаниш.
@jinoyatkodeksi_uz
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start