"Низомга мувофиқ, мутахассислар гуруҳи томонидан Ўзбекистон ҳудудида намойиш этилаётган маҳаллий ва хорижий хорижий медиа маҳсулотларнинг давлат сиёсати, миллий қадриятлар, маънавий-ахлоқий мезонларга зидлиги ўрганилади ва рухсат берилади.
Бунинг
қип-қизил цензура экани, шундоғам қонунда сўз эркинлигини суиистеъмол қилиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноят учун жавобгарлик мавжудлигини билиш учун катта ақл шарт эмас. Буни қарангки, Марказ энди баёнот билан чиқиб, биз сўз эркинлигига дахл қилмоқчи эмасмиз, нотўғри тушунманглар, деб чиқибди.
Хўш, Сизнинг материалингизни соҳада қонунлар етарли бўлишига қарамай кимдир "мен кўрсам, уни эълон қилишинг мумкин" деб турса, нима деб тушуниш мумкин? Маънавият маркази ўзининг ҳаракатлари
қайси қонун, Конституция ва халқаро нормаларга мувофиқлигини изоҳлай оладими? Яна ўзини овсарликка солиб, яна воҳима қилманглар, деганига ўлайми?..”
https://www.bbc.com/uzbek/articles/cj9n79zr294o/cyr