Машҳурлар_ҳаёти
Жон Нэш ҳақида эшитганмисиз?
Шахсан у ҳақида ўқимагандирсиз, лекин унинг ҳаёти, фаолияти асосида суратга олинган филмни кўрган чиқарсиз. “Тафаккур ўйинлари” - бу филмни бир неча марта юрак ҳовучлаб томоша қилганман. Кино 2001 йилда суратган олинган бўлиб, Оскар мукофотига лойиқ кўрилган.
Инсон ақлининг чексиз имкониятлари ва унинг руҳий синовлар билан курашига Жон Нэш ҳаёти ёрқин мисол бўла олади.
Жон Нэш математикадаги ноодатий қобилиятини ёшликдан намоён этган. У математиканинг турли соҳаларида, айниқса, ўйинлар назариясида ғоят муҳим кашфиётлар қилди. Уни дунёга танитган ва иқтисодчи ҳамда сиёсатшунослар учун қимматли бўлган асари — Нэш мувозанати тушунчаси. Бу назария рақобат муҳитида турли иштирокчилар қандай қилиб оптимал қарор қабул қилишини тушунтиришга ёрдам беради. Нэшнинг бу ишлари иқтисод, бизнес ва ҳатто ҳарбий стратегияларда инқилобий бурилиш ясади.
Унинг илмий фаолияти тезда юксалди, шу даражага етдики, у 1994 йилда Иқтисодиёт бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлди. Аммо унинг муваффақият йўли осон кечмади.
У шизофренияни енгди
30 ёшида Нэш оғир руҳий касаллик — шизофрения билан оғриган. Унинг касаллиги реаллик билан бўлган боғлиқликни йўқотиб қўйишга, ҳар хил овозлар эшитиш ва паранойяга олиб келди. Илмий доиралар уни "ақлли жинни" сифатида қабул қилишди. Бироқ Нэш бу оғир руҳий ҳолатга қарамай, ўз касаллигини енгиш йўлини топди.
Саксонинчи йилларга келиб, у аста-секин касаллик асоратларидан халос бўлиб, ҳаётини тўлиқ тиклади. Бу давр унинг инсон сифатидаги кучини яна бир бор намоён этди. У шундай дейди: "Мен ақлимни йўқотдим, лекин ундан фойдаланишни қайта ўргандим".
Муҳаббат ва оилавий драмалар
Нэшнинг ҳаётида унинг рафиқаси Алисия алоҳида ўрин тутади. Алисия уни касаллик даврида ташлаб кетмади, аксинча, доимо ёнида бўлиб, унинг тикланишига ёрдам берди. Уларнинг муносабатлари инсонлар ўртасидаги самимий муҳаббат ва сабрнинг намунаси бўлди.
Чиройли якун
Нэш ҳақида шундай дейиш мумкин: У фақат тенгламаларни эмас, ҳаётнинг қийин саволларини ҳам ечган инсон эди. Унинг иродаси, илмий ишлари инсониятнинг ақл ва сабр билан чексиз салоҳиятга эга эканлигини яна бир бор исботлади.
Неш жаноблари 2015 йилда вафот этди, аммо унинг илмий ва инсонпарварлик мероси ҳалигача ёдда қолмоқда.
У ҳақидаги филмни албатта кўринг!
👉 @isomiddinpulat