View in Telegram
Қамоқхона: у нима беради? Танишим икки ой "ўтириб" чиқди. Бир нечта бизнесни бошлаб, боши берк кўчага кириб қолганди. Банк ва солиқда қарздорлиги бор экан. Яна шунга ўхшаш гаплар. Бироқ бу муҳим эмас. Унинг ҳақиқатларини қаранг: 1. Икки ой давомида дам олдим. Телефон одамни чарчатар экан. Миям сокин. 2. Ичкарида тарбияланмайди кўпчилик. Руҳинг синади, ўзингни бошда айблаган бўлсанг, тергов жараёнида, қадамда адолатсизликка рўбару бўласан. Ва сендаги айбдорлик ҳисси ўлади... 3. Ташқарида емаган таомларим билан ичкарида сийлашди. Давлатга нега керак бизни текинга боқиб, тушунмадим. 4. Инсон жисми, организмини назорат қилмай қўяркан. Уят ўларкан, устингда ишламай қўяркансан. 5. Ичкарини доимий "меҳмонлари" бўларкан. Улар қамалишдан қўрқмайди. Айниқса, фирибгарлар. "Бир ярим йил беришади. Мен бир ярим йилда ташқарида бунча пул топмайманку", дейишади. Улар тез-тез қамаладиганлар... Барибир тарбияланибди! 👉 @isomiddinpulat
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily