Беш соатдан бери аэропортда эканим ҳақида маҳзун ҳикоя
Бугун, 23 декабр куни соат 6.30 Тошкентдан Термизга учиб кетишим керак... эди. Мана, соат 11 дан 37 дақиқа ўтди. Демак, олти соатдан бери ҳаво ноқулайлиги сабабли аэропортдаман.
Хўп, мавжуд қонун-қоидаларга кўра авиакомпания бундай вазиятда нималар қилиши керак?
Ўзбекистон Республикасининг "Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонуни ва Ўзбекистон ҳаво йўллари (Uzbekistan Airways)нинг ички қоидаларига мувофиқ мижозларга қулайлик яратиш учун нималар қилиши керак бўлади:
1. Овқат ва ичимликлар
Агар рейс 2 соат ёки ундан ортиқ кечикса, авиакомпания сизга қуйидагиларни таъминлаши керак:
- Ичимлик суви;
- Кечиктириш вақтига қараб овқат.
2. Транспорт ва меҳмонхона хизмати
Агар рейс кечиктирилиши сабабли сиз аэропортда тунни ўтказишга мажбур бўлсангиз:
- Меҳмонхонага жойлаштириш;
- Меҳмонхонага бориш ва қайтиш учун транспорт.
3. Алоқа имкониятлари
Рейс кечиккан ҳолатда сизга камида:
- 2 та телефон қўнғироғи;
- Электрон почта ёки факс хизмати таклиф қилинади.
4. Чиптани қайта рўйхатдан ўтказиш ёки қайтариш
Агар рейс кечиктирилиши сизга мос келмаса:
- Чиптани бекор қилиш ва унинг тўлиқ қийматини қайтаришни талаб қилиш;
- Мавжуд рейсларнинг бирига чиптангизни ўзгартиришни сўраш.
5. Қўшимча компенсация
Об-ҳаво сабабли кечикишлар фавқулодда ҳолат сифатида баҳоланади ва компенсация тўланмайди. Бироқ, агар кечикиш авиакомпаниянинг айби билан юз берган бўлса, қонунчиликка кўра қўшимча компенсация талаб қилишингиз мумкин.
Талабларни қандай расмийлаштириш керак?
1. Шикоят ёзиш
Кечиктирилган рейс ҳақида аэропортдаги маълумот стенди ёки авиакомпаниянинг ваколатли ходимига ёзма равишда шикоят йўлланг.
2. Қонунчиликка асосланиш
Шикоятда юқорида зикр этилган ҳуқуқларни (овқат, сув, меҳмонхона, транспорт, алоқа) қонунга мувофиқ талаб қилинг.
3. Молия вазирлигига мурожаат
Агар шикоят қониқарли жавоб бермаса, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотига мурожаат қилинг.
* Ҳозирча бизга кофе ва сув берилди. Умид қиламиз, тушлик ва меҳмонхона масаласида булар билан тортишиш даражасигача бормаймиз.
* Агар авиакомпаниянинг хатоси билан бу ҳолат кузатилаётган бўлса, бошқача, қўшимча талаблар бўлиши ҳам мумкин.
P/S: Кузатамиз, ҳозирча бизга кофе ва сув беришди... Умид қиламанки, кечикиш чўзилаверса, булардан тушлик, янаям кечикса, меҳмонхона талаб қилишимга тўғри келмайди. (Аслида қорним очди, андиша қилиб тушлик сўрамай турибман). Талабим қондирилиши бу энди алоҳида масала))
👉 @isomiddinpulat