View in Telegram
#Тарих - энг яхши муаллим Римнинг шавқатсиз ва аҳмоқ ҳукмдори Нерон — Рим Империясининг бешинчи императори (54-68 йиллар), у тарихда нафс ва зўравонлик тимсоли сифатида қолган. Бошқа ҳукмдорлардан фарқли ўлароқ, Нерон ҳукмронлигининг асосий хусусияти — ўз шахсий истаклари ва манфаатларига қараб, бутун давлатни қуриш ва уни бузишда катта хатоларга йўл қўйгани. Нерон 16 ёшда император бўлганди. У ўта ёш ва тажрибасиз ҳолда ҳукмронликка келди. Бироқ, унинг ўзига берган ортиқча баҳоси, катта умидлари ҳеч нарсани ўзгартира олмади. Дастлаб Нерон яхши маслаҳатчилардан фойдаланган, аммо вақт ўтиши билан у фақат шахсий манфаатларини кўзлаган. Шахсий манфаатлари учун кўплаб одамларни, шу жумладан сиёсий рақибларини ва ҳатто ўзига яқин бўлганларни ҳам зўравонлик билан қўлга олиб, қатл қилдирган. Римнинг катта қисми 64 йилда ёнғин ичида қолади. (Айрим манбаларга кўра, бунда Нероннинг айби бўлган). Шунда ҳам Нерон ўзини айбдор санамай, балки христианларни айблайди. (Бу пайтда Рим аҳли кўпроқ будпараст эди. Христианлик энди-энди тарқалаётганди). Христианларни оғир қийноқларга солади, кўпини қатл қилдиради. Нерон хақиқий лидерлик ўрнига, адолатсизликни кучайтиради. Ҳалқнинг ҳар томонлама эзилиши, ижтимоий норозилик ва муҳтожлик кўрсаткичлари ортиб кетади. Нерон молиявий аҳволни тиклаш ўрнига, сарой ва шахсий ишларга катта маблағ йўналтиради. Бу эса Римнинг иқтисодий қашшоқлашишига олиб келади. У шунчаки, кўнглини хушлаш учун ҳам кўплаб инсонларни қурбон қилиб юборган. ____ Яхшиям, ўша даврларда яшамаганмиз)) ____ 👉 @isomiddinpulat
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily