#Мўминларга_эслатма
Дажжол ер юзида қирқ кун туради...
Наввос ибн Самъон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир куни эрталаб Расулуллоҳ алайҳиссалом Дажжол ҳақида сўзладилар. У зот у ҳақда гоҳ секин, гоҳ қаттиқ гапирганларидан биз у яқин орадаги хурмозорларнинг бирида бўлса керак, деб ўйлаб қолдик. Кечки пайт у зотнинг ҳузурларига борганимизда бизни ўша аҳволда кўриб, «Сизларга нима бўлди?» дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, эрталаб Дажжол ҳақида гапирдингиз, у ҳақда гоҳ секин, гоҳ қаттиқ гапирганингиз учун яқин орадаги хурмозорларнинг бирида бўлса керак, деб ўйлаб қолдик», дедик. У зот шундай дедилар: «Мен сизлар хусусингизда Дажжолдан эмас, бошқа нарсадан қўрқяпман. Агар у чиқсаю, мен орангизда бўлсам, сизларсиз унга ўзим кифоя қиламан. Лекин у чиққанда мен орангизда бўлмасам, ҳар ким ўзини-ўзи ҳимоя қилади. Ҳар бир мусулмонни Аллоҳга топширдим. Дажжол ёш, жингалаксоч, бир кўзи бўртиб чиққан бўлади. Мен уни худди Абдул Уззо ибн Қатанга ўхшатаман. Сизлардан ким унга дуч келса, унга қарши Каҳф сурасининг бошини ўқисин. У Шом билан Ироқ орасидан чиқади, ўнгу чапини фасод билан тўлдиради. Эй Аллоҳнинг бандалари! Собит бўлинглар!» дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, у ер юзида қанча муддат бўлади?» дедик. «Қирқ кун туради. Бир куни бир йилдек, бир куни бир ойдек, бир куни эса ҳафта каби бўлади. Қолган кунлар эса ҳозирги кунларингиз каби бўлади», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, ўша бир йилдек кунда бир кунлик намоз ўқисак кифоя қиладими?» дедик.
🔗 Тўлиқ ўқиш:
https://islom.uz/maqola/23148
🕋 @islomuz