#Силаи_раҳм
Ота-онанинг рухсатисиз тижоратга бормаслик
عَنِ الْحَسَنِ، فِي الرَّجُلِ يَكُونُ لَهُ وَالِدَانِ، أَيَخْرُجُ لِلتِّجَارَةِ؟ قَالَ: إِنْ كَانَتْ لَهُ مِنْهَا مَنْدُوحَةٌ فَلَا يَخْرُجُ.
Ҳасандан ривоят қилинади:
«Бир одамнинг ота-онаси бор. У тижоратга чиқадими?» (деб сўрашди). У: «Агар ўшани қилмаслик имкони бўлса, чиқмасин», деди».
Шарҳ: Ўша вақтларда одамлар ойлаб тижорат сафарида юришган. Карвонларга молларини ортиб, Шомга олиб бориб сотар, у ердан яна бошқа нарсаларни олиб қайтишар эди.
«Ота-онаси бор одам уларни ташлаб, тижоратга кетса бўладими?» деган саволга имом Ҳасан Басрий шундай жавоб айтибдилар: «Агар ўша тижоратни қилмаса ҳам куни ўтадиган бўлса, бормагани яхши».
🔗 Тўлиқ ўқиш:
https://islom.uz/maqola/22889
🕋 @islomuz