#ибрат
Ҳажжожи золим
Абдуллоҳ ибн Умар розияллаҳу анҳуни кўчада кўриб қолиб «мени бир дуо қилгин» - дейди. Ибн Умар эса: «тезроқ ўлгин» - деб, дуо қиладилар. Ҳажжож таажжубланиб «мен сенга дуо қилгин десам сен нега ўлим тилаяпсан?» дейди. Ибн Умар:
«бу сен учун энг яхши дуо. Сен золимсан, агар ўлсанг одамлар зулмингдан қутулади. Сен эса зулм қилиб гуноҳ қилишдан» - деган эканлар. Хажжож, хозирги золимлардан аълороқ бўлганига тарих гувоҳ. Ҳажжожлар чиқаверади, аммо ибн Умарлар чиқмайди. Бизга минг йил умр тилайверадиган олимлар эмас, золимларга ўлим тилайдиган, олим керак.
«Тезроқ ўлгин» дея олмаса ҳам, ҳеч бўлмаганда
«тезроқ ўлсин» деб дуо қилса ҳам майли эди.
👉 @islomtarixiuz —
ўтмишнинг биз унутган саҳифалари сари!