View in Telegram
Сен золимнинг ўзисан Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳматуллохи алайҳ зиндонга ташланган вақтларида қамоқхона қўриқчиларидан бири у зотнинг олдиларига келиб сўради: — Эй Абу Абдуллоҳ, золим ва золимга ёрдам берувчиларга бўладиган аламли азоб ҳақида айтилган ҳадис саҳиҳми? Имом Аҳмад: — Ҳа, — дедилар. Шунда қамоқхона қўриқчиси: — Демак, мен ҳам золимнинг ёрдамчиси ҳисобланаманми? — деб сўради. Имом Аҳмад жавоб бердилар: — Йўқ. Золимнинг ёрдамчиси — золимнинг соч-соқолини тараб, кийимини ювиб берадиган, унга овқат пишириб берадиган, ундан нарса сотиб олиб, унга сотадиганлардир. Сен эса золимнинг ёрдамчиси эмас, балки золимнинг ўзисан. 📚 Исмоил ибн Муҳаммад ал-Асбаҳоний, «Салаф солиҳлар сийрати». 👉 @islomtarixiuzўтмишнинг биз унутган саҳифалари сари!
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily