View in Telegram
Ислом тарихи | تاريخ الاسلام
Умар розияллоҳу анҳу шомдаги қўшин ҳолидан хабар олиш мақсадида уловларига миниб, йўлга отландилар. Шом чегарасига етиб келиб, дам олиш учун қўшинлар қўмондони Абу Убайда ал-Жарроҳнинг чодирига тушдилар. Тушлик пайти бўлганида ходимлар: "Аскарларнинг овқатидан келтирайликми ёки қўмондоннинг овқатиданми?" деб айтишган эди, Умар розияллоҳу анҳу: "Иккисидан ҳам келтиринглар", дедилар. Ходимлар аскарларнинг овқатини келтиришди. Унда гўшт, шўрва ва сарийд номли овқатлар бор эди. Умар розияллоҳу анҳу: "Бу аскарларнинг таомими?" дегандилар, улар: "Ҳа шундай, мўминлар амири", дейишди. Умар розияллоҳу анҳу: "Қўмондоннинг таомини келтиринг", дегандилар, улар қотган нон ва бироз сут келтиришди. Буни кўрган Умар розияллоҳу анҳу ўзларини тўхтата олмай йиғлаб юбордилар ва: "Бу умматнинг энг ишончли кишиси, деб сени номлаган зот нақадар рост гапирганлар!" дедилар. Биз ҳақиқий уммат бўлганимизда мана шундай мустаҳкам тоғ эдик!
©
arabicuz
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start