View in Telegram
Ҳазрамавт подшоҳларидан бўлган Воил ибн Ҳужр Ҳазрамий розияллоҳу анҳу Исломни қабул қилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг подшоҳлигини инобатга олиб, ҳурматини жойига қўядилар ва унга ер берадилар. Ерни кўрсатиш учун Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳуни у билан бирга юборадилар. У пайтда Муовия розияллоҳу анҳу жуда фақир бўлиб, ҳатто оёқ кийимлари ҳам йўқ эди. Йўлда Муовия Воилга (розияллоҳу анҳумо) шундай дейди: — Туянгнинг орқасида мени ҳам миндириб кетгин. — Сендан туяни қизғонмайман. Аммо сен подшоҳларнинг орқасида мингашиб юрадиган киши эмассан. — Унда менга оёқ кийимингни бер. — Сендан оёқ кийимимни қизғонмайман. Лекин сен подшоҳларнинг оёқ кийимини киядиган киши эмассан. Туянинг соясида кетавер. Замонлар ўтиб, Муовия розияллоҳу анҳу халифа бўлдилар ва Воил ибн Ҳужр розияллоҳу анҳу у кишининг ҳузурларига келдилар. Шунда Муовия тахтларидан тушиб, ўзларининг ўрниларига ўтказдилар ва ораларида бўлган воқеани эслатдилар. Унга мол-мулк беришни буюрдилар. Шунда Воил розияллоҳу анҳу: — Сиздаги бу ҳалимликни кўриб, қанийди замон орқага қайтса-ю, ўшанда сизни туянинг ортига эмас, балки олдимга ўтқазсам, дедим. Молни мендан муҳтожроқ кишиларга беринг, — дедилар. 📖 «Ал-бидоя ван-ниҳоя». 👉 @islomtarixiuzўтмишнинг биз унутган саҳифалари сари!
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily