View in Telegram
Ислом тарихи | تاريخ الاسلام
1881 йил 1-12 январда генерал М.Д.Скобелев Кўктепа қалъасида қирғин уруши олиб борди. 12 январ куни сўнгги мудофаатчилар тиғдан ўтказилди. Ярадорлар ҳам найзага тортилди. Қирғин охирида фақат 5 минг хотин-қиз омон қолдирилиб, улар ғолиб аскарлар ихтиёрига…
1931 йилда Москвада чоп этилган «Кичик совет энциклопедияси»нинг 897—915-бетларида қонхўр жаллод Скобелевнинг қилмишлари шундай таърифланганди: «Туркистон истилоси ақлга ва ҳаёлга сиғмас даражадаги бир зулмлар шаклида содир бўлди. Масалан, Кўктепа ишғолидан кейин халқ мудофаачиларидан мингларчаси генерал Скобелев амри билан қиличдан ўтказилди. Шаҳидлар сони бир неча ўн минглаб бўлган». Бу хил бадбахтлик, қотилликдан сўнг, 28 январда Ашгабад жангсиз олинади. Мана сизга «оқ империя»нинг Шарқ халқларига, жумладан, Марказий Осиё — Туркистон ўлкасини зўрлик билан эгаллаш бобида кўрсатган ҳарбий сиёсатидан бир шингил қонли тафсилот. Шуниси таажжублики, чор Россиясининг манфур босқинчилари Куктепа қалъаси олинган 1881 йил 12 январь кунини ғалаба байрами сифатида нишонлаб келганлар.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily