#Техник_кўрикАгар транспорт воситангиз техник жиҳатдан носоз деб топилса автомобиль рақами ечиб олинадими?
Техник ҳолати ва жиҳозлари йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларидан ҳатто биттасига жавоб бермайдиган транспорт воситаси носоз ҳисобланади ва ундан фойдаланиш ман этилади.
Техник кўрикдан ўтказишда ДЙҲХХ органлари томонидан техник жиҳатдан носоз деб топилган транспорт воситасининг, шунингдек, техник ҳолати белгиланган талабларга жавоб бермайдиган ёки тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситасининг давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгилари камчиликлар ва носозликлар бартараф этилгунга қадар ДЙҲХХ органлари томонидан белгиланган тартибда ечиб олинади.
❗️Бундай транспорт воситаси олдинги техник кўрикдан ўтказилган вақтдан бошлаб йигирма кундан кечикмай, ушбу Низомда белгиланган тартибда такрорий техник кўрикдан ўтказилади. Бундай ҳолатда техник ҳолатни текшириш фақат олдинги кўрикдан ўтказишда йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мувофиқ бўлмаган кўрсаткичлар бўйича ўтказилади.
Транспорт воситаси олдинги кўрикдан ўтказиш вақтидан бошлаб 20 кундан ортиқ бўлган муддатда такрорий кўрикдан ўтказишга қўйилган тақдирда, техник ҳолатни текшириш тўлиқ ҳажмда ўтказилади.
Асос: "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 51 банди