Бухорода Startup Garage филиалли очилдиStartup Garage’нинг асосий мақсади:
➖ ёшларнинг стартап ғояларини қўллаб-қувватлаш ва бизнесга айлантириш;
➖ мавжуд ғояларни “МВП” (кичик ишчи дастур) даражасига етказиш;
➖ менторларга эга бўлиш ва тажриба алмашиш;
➖ стартапларни офис ва техник инфратузилма билан таъминлаш;
➖ банк экотизимига интеграция қилиш ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш;
➖ инвестициялар жалб қилишда амалий ёрдам бериш;
➖ ички ва халқаро бозорларга чиқишга кўмаклашиш.
AloqaBank, AloqaVentures ва Startup Garage ташаббуси билан ташкил этилиб, мамлакат бўйлаб филиаллари очилаётган Startup Garage доирасида ҳар бир ҳудудда 20 дан ортиқ, республика бўйича эса жами 200 дан ортиқ лойиҳани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш
режалаштирилган.Маълумот учун,
Startup Garage филиаллари 16 январь куни
Қашқадарё вилоятида, 18 январь куни
Сурхондарё вилоятида, 21 январь куни
Самарқанд вилоятида, 22 январь куни
Навоий вилоятида тантанали равишда очилди.
Telegram |
YouTube