View in Telegram
Тарбиянинг аҳамиятини ҳамма билади. Лекин тарбия методларини — услубларини ҳамма ҳам билмайди. Ушбу китоб айнан шунақа — болаларни тарбия қилиш методларини ўргатади. Китобнинг устунлиги шундаки, мазкур методлар ўта оддий бўлиши билан бирга жуда самарали. БОЛАГА ОВОЗНИНГ ДАРАЖАСИНИ ЎРГАТИНГ Болангизга овознинг даражаларини, қаерда овозни кўтариш, қаерда паст гапириш кераклигини ўргатинг. Махфий суҳбат пайтида ёки ухлаган одамни уйғотиб юбормаслик учун пичирлаб, паст овозда гаплашилади. Бошқа пайтда, ўйнаётган пайтда оддий гаплашилади. Ёрдам сўрашда, узоқдаги одамни чақирганда ёки хатардан огоҳлантирганда баланд овозда гапирилади. Тўрт ёшли Муҳаммад онасидан бир нарса сўраса, бақириб гапиради. Оддий гапни ҳам бақириб айтади. Онаси ўғлига бақирмай, хотиржам гаплашишни ўргатмоқчи бўлди: «Ўғлим, сен овозингни нотўғри кўтаряпсан-да. Баъзи овозлар баланд бўлади, буни бақириш дейилади (онаси баланд овозда гапириб, кўрсатиб берди). Баъзи овозлар ёқимли, сокин бўлади (секин, хотиржам гапириб кўрсатди). Шуни машқ қилиб кўрайлик. Қани, баланд овозда гапириб кўрчи, эшитиб кўрай-чи», деди. Муҳаммад кулиб, «Мана баланд овоз», деб бақирди. Онаси: «Тўғри. Яхши. Энди секин гапириб кўр-чи», деди. Муҳаммад пичирлаб: «Мана секин овоз», деди. Онаси: «Баракалла, ўғлим. Сен-чи, бир нарса сўрасанг, мана шу паст овозда сўрагин, хўпми?» деди. Шундан кейин ўғли паст овозда гапирадиган бўлди. Паст сўраса, онаси уни доим мақтайдиган бўлди. “Йиғлоқи болага 50 та чора” китобидан. @IkromSharif
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily