➖@ijtimoiyaxborot➖
❗️ФАРЗАНДИ ҲУСУСИЙ БОҒЧАГА БОРАДИГАН ОТА-ОНАЛАРГА СОЛИҚ ИМТИЁЗИ БОРМИ ?
⚡️САВОЛ:
Фарзандларим хусусий боғчага боради. Эшитишимча шунинг учун менга даромадимдан солиқ имтиёзи қўлланилиши керак экан, шу ростми ?
⚡️ЖАВОБ:
Солиқ кодексининг 378-моддасига асосан, ➖"Фарзандларига нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ёки мактаблар кўрсатадиган таълимга оид хизматлар учун ота-она ҳар бир фарзанд учун тўланадиган ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловлар» даромад солиғига тортилмайдиган тўловлар хисобланиши белгиланган.
✏️ Сиз эшитган нарса айнан манашу норма хисобланади ва Сиз нодавлат боғчаларига борадиган ҳар бир фарзандингиз учун бир ойда кўпи билан 3 млн сўмгача бўлган даромадингизга нисбатан даромад солиғидан озод этилгансиз.
✏️ Фақат бу имтиёзни сўроқлаб ва талаб қилиб ўзингиз боришингиз керак! Бизда имтиёзлар хали-бери автоматлаштирилган тизимга ўтмоқчи эмас. Мисол учун, пенсия ёшига етганлар хам,— "Мен пенсияга чиқмоқчиман, қирқ тўрт йил ишлабман ахир" деб ариза ёзмагунча уларга пенсия тайинланмайди..
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.center/ijtimoiyaxborot