View in Telegram
23-модда. Махсус воситаларни қўллаш Ички ишлар органи ходими қуйидаги ҳолларда махсус воситаларни қўллаш ҳуқуқига эга: фуқарога ёки ички ишлар органи ходимига қилинган ҳужумни қайтариш учун; жиноятга ёки маъмурий ҳуқуқбузарликка чек қўйишда; ички ишлар органи ходимига қаршилик кўрсатилишига чек қўйишда; жиноятни содир этиш чоғида ёки уни содир этганидан кейин дарҳол кўриб қолинган, яширинишга уринаётган шахсни ушлашда; қуролли қаршилик кўрсатиши мумкин бўлган шахсни ушлашда; ушлаб турилган шахсларни ва қамоққа олинган, маъмурий қамоққа олинган шахсларни олиб бориш, қўриқлаб бориш ва қўриқлашда, шунингдек қочишга уринишини, атрофдагиларга ёки ўзига зарар етказишини бартараф этиш мақсадида; зўравонлик билан ушлаб турилган шахсларни, эгаллаб олинган биноларни, хоналарни, иншоотларни, транспорт воситаларини ва ер участкаларини озод қилишда; фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи оммавий тартибсизликларга ҳамда бошқа ғайриқонуний хатти-ҳаракатларга чек қўйишда; ҳайдовчиси ички ишлар органи ходимининг тўхташ тўғрисидаги талабини бажармаган транспорт воситасини тўхтатишда; жиноятлар ёки маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этаётган ёхуд содир этган шахсларни аниқлашда; муҳофаза қилинадиган объектларни ҳимоя қилишда, ғайриқонуний хатти-ҳаракатларни содир этаётган фуқаролар гуруҳларининг ҳаракатланишини тўсиб қўйишда. Ички ишлар органи ходими қуйидаги махсус воситаларни қўллаш ҳуқуқига эга: резина таёқлар — ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи — олтинчи, саккизинчи, тўққизинчи ва ўн иккинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда; кўздан ёш оқизувчи моддалар, газли, шикастлантирувчи қурол — ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи — олтинчи, саккизинчи, тўққизинчи ва ўн иккинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда; қўлкишанлар ёки бошқа боғлаш воситалари — ушбу модда биринчи қисмининг учинчи — еттинчи, тўққизинчи ва ўн иккинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда; махсус бўёвчи ва маркировка қилувчи воситалар — ушбу модда биринчи қисмининг ўнинчи, ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда; электрошок қурилмалари — ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи — бешинчи, еттинчи ва саккизинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда; хизмат ҳайвонлари — ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи — еттинчи, тўққизинчи, ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда; чалғитма таъсир кўрсатувчи нур-товуш мосламалари — ушбу модда биринчи қисмининг саккизинчи, тўққизинчи ва ўн иккинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда; транспорт воситаларини мажбурий тўхтатиш воситалари — ушбу модда биринчи қисмининг тўққизинчи ва ўнинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда; тинчлантириш кўйлаги — ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи — олтинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда;
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily